

Манбанинг хабарига кўра, ПСЖ вингернинг трансфери бўйича "Барселона" билан тўлиқ келишувга эришган - клублар якуний тафсилотларни ижобий ҳал қилишган.
Бугун Дембеле Парижга учиб кетади ва у ерда 5 йиллик шартнома имзолайди.
ПСЖ футболчига 50 миллион евро тўлайди, унинг тенг ярми "Барселона"га тегади. Дембеле ва унинг агенти қолган қисмига эга чиқади.



