Дембеле "Манчестер Юнайтед" таклифини қабул қилишга тайёр

Alisher
2 май 2020, 16:33
"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле агар унга таклиф келиб тушса, "Манчестер Юнайтед"га ўтишга тайёр.

Хабарларга кўра, манчестерликлар франциялик футболчини марказий ҳужумчи роли учун асосий номзод сифатида кўришмоқда ва уни мавсумлар оралиғида ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Қайд этиш керакки, Дембеленинг ўзи Лионда қолмоқчи эмас. Сабаби, Франция чемпионати эрта якунланди ва "Лион" ҳаттоки Европа Лигасига ҳам йўлланма ола билмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News