Дембеле "Барселона"дан катта маош талаб қилмоқда

Alisher
4 янв 2022, 15:31
Каталониянинг "Барселона" клуби франциялик вингер Усмон Дембеле билан ҳамкорликни узайтириш бўйича келиша олмаяпти.

Келишмовчилик ўйинчининг юқори молиявий талаблари сабаб рўй бермоқда.

Дембеле музокаралар давомида маош талабини қўйди. У янги шартномага кўра, йилига 20 миллион евро маош олмоқчи. "Кўк-анорранглилар" молиявий инқироз сабаб бундай юқори маошга кафолат бера олишмайди.

Агар томонлар келиша олишмаса, Дембеле клубдан кетади. Ярим ҳимоячи билан "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" шартнома имзолаши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC Sport