UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  0 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2

Дембеле агенти “Барселона”дан илтимос қилди Янгиликлар

Дембеле агенти “Барселона”дан илтимос қилди

“Барселона” спорт директори Роберто Фернандес Бонильо Парижда “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Усмон Дембеленинг агенти билан учрашди.

Ушбу учрашув февральда Чемпионлар лигасининг “ПСЖ” – “Барселона” (4:0) учрашуви пайтида бўлиб ўтган. Бонильонинг тасдиқлашича, “Барселона” ҳали ҳамон 20 ёшли французнинг хизматларига қизиқмоқда. Футболчининг агенти эса Испан клубидан Дембеле трансфери бўйича Дортмунд клубига расмий таклиф билан чиқишни илтимос қилди. Агент “Боруссия” раҳбарияти билан яхши муносабатда эканлиги ва ушбу трансфернинг амалга ошиши учун ҳаркат қилишини айтди.

Аммо “Барселона” ҳозирча Дембеленинг трансфери бўйича Германия клубига таклиф жўнатмаган. Бундан ташқари асосий трансфер қилиниши лозим бўлган Марко Вератти (“ПСЖ”) ва Эктор Бельерин (“Арсенал”) бўйича ҳам расмий музокарани бошламаган.

Хабар беришларича, “Боруссия” ўз ҳужумчиси учун “Барселона”дан 90 миллион евро талаб қилмоқда. Mundo Deportivoнинг тахминича, ушбу трансфер 60 миллион еврога амалга ошиши мумкин.

Дембеле Бундеслигадаги дебют мавсумида 32 та учрашувда 6 та гол урди ва 12 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика