Демба Ба: «Агар «Манчестер Сити» қолган 12 та ўйинни ютса чемпион бўлади»

Aziz Tukhtamuradov
10 мар 2014, 08:33
«Челси» ҳужумчиси Демба Ба АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақидаги ўз фикрини билдириб ўтди.

«Мен яна ўз формамга қайтаётганимдан хурсандман. Бундан кейин хам ўз устимда қаттиқ ишлайман.

Футбол ўйнамаслик бу –қийин. Футбол бу менинг ҳаётим. Мен футболни севаман.

Ҳозирги кунда барча нарса бизга боғлиқ эмас. «Сити»да учта қолдирилган ўйини бор. Агар улар қолган 12 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишса чемпион бўлишади. Кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

Вақт барчасини кўрсатади», - деб айтиб ўтди сенегаллик футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru