Дель Боске: "Касильяс энди терма жамоанинг асосий дарвозабони эмаслиги ёқимсиз"

Tolibjon Qosimov
15 июн 2016, 10:59
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске Чехия билан ўйинда асосий таркибда нима учун Икер Касильясни эмас, Давид Де Хеани туширганини айтиб ўтди.
"Мен ҳатто фарзандларимга ҳам чехларга қарши ким асосий таркибда тушишини айтганим йўқ. Мен учун Касильяснинг захира ўриндиғида қолгани жуда ёқимсиз ҳолат. У фақатгина ҳурматга лойиқ бўлган футболчи. Лекин, биз ушбу беллашувга энг яхши вариантни танладик.
Икернинг захирада қолдирилишига бўлган муносабати тўғри бўлди", - дейди Дель Боске.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca