Дефо Кейнга маслаҳат берди

Eldor Akmurzayev
28 мар 2021
“Тоттенхэм” собиқ форварди Жермейн Дефо Харри Кейнга бошқа клубга ўтишни маслаҳат берди.

“Агар менга бир неча йил олдин бу савол берганингизда, у “Тоттенхэм”да қолиши керак, деб жавоб берардим, чунки у клуб афсонаси ҳисобланади.

Мен эса клубдан кетиб, “Рейнжерс”га ўтганимдан сўнг, бошқача менталитетни кўрдим, бошқа йирик клубда ўйнадим, янги стандартлар ва талабларга дуч келдим.

Ғалаба қозонишингиз ва совринларни қўлга киритишингиз керак, қолганлари эса етарли эмас. Бунга ниҳоят эришганингизда эса таърифлаб бўлмас ҳиссиётларга эга бўласиз. Шунчаки, вау! Бунга фаолиятим бошида эришишни истардим.

Агар Харри Кейн ҳам буни хоҳласа, совринларни ютмоқчи бўлса, у кетишига тўғри келади. Фикримча, буни қилиш унга осон бўлмайди, эҳтимол у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб, кейин нима бўлишини кўрмоқчидир.

Умид қиламанки, у бир нечта титулларни қўлга киритиши мумкин, аммо агар ҳақиқатан медалларга чанқоқ бўлса, у кетиши лозим”, дейди Дефо.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: TalkSport