

"Бу менинг илк "Эл Класико"им бўлади. Бундан жуда хурсандман. Бунга қадар "Класико"ларни телевизор орқали томоша қилардим. Менга кўпроқ Камп Ноу"да "Барселона" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ёққан. Биз ҳар доимгидек ўйинни назорат қилишни истаймиз. "Реал" қай тариқа ўйнашини билмайман. Бироқ биз олдинги ўйинларимиз каби ўйнаймиз", - деди Де Йонг.
"Эл Класико" бугун тунда бўлиб ўтади.



