Де Хеани ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 6 нафар дарвозабон

Aziz Tukhtamuradov
26 май 2015, 19:00
Маълумки, МЮ дарвозабони Давид Де Хеага "Реал" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Агар Де Хеа мадридликлар сафига йўл оладиган бўлса уни ўрнини ким эгаллаши мумкин?

Виктор Вальдес. МЮнинг иккинчи дарвозабони ҳисобланадиган Вальдес Де Хеа кетганидан сўнг "қизил иблислар" дарвозасини қўриқлаш учун асосий номзодлардан бири


Петр Чех. Сўнгги вақтларда матбуотда чехиялик посбон МЮ сафига бориб қўшилиши борасида гап-сўзлар кўпайган


Тим Крул. "Ньюкасл"нинг голландиялик дарвозабонини манчестерликларнинг бош мураббийи Луи ван Гаал ўз таркибида кўришга қарши бўлмасди


Асмир Бегович. "Сток Сити" посбони ҳам МЮ дарвозасини ишончли тарзда қўриқлай олади


Кейлор Навас. Де Хеа "Реал"га, Навас эса "Манчестер Юнайтед"га. Амалга ошиш эҳтимоли жуда кам бўлган трансферлардан бири


Уго Льорис. МЮнингфранциялик дарвозабонга қизиқаётгани борасида матбуотда кўплаб хабарлар тарқалди. Лекин, "Тоттенхэм" дарвозабонни қўйиб юбормаса керак


Сизнинг фикрингизча Де Хеа "Реал" сафига йўл оладими? Агар у кетса унинг ўрнини ким эгаллайди?


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›