

Давид де Хеа АПЛдаги 400-ўйинида қатнашди. Бундан ташқари, у “қизил иблислар” сафида барча мусобақаларда “қуруқ” ўтказган ўйинлари сонини 178 тага етказиб, Петер Шмейхелнинг рекордини такрорлашга эришди.
32 ёшли испан Европа Лигаси доирасида “Барселона”га қарши ўтадиган 16 феврал куни баҳсда мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.



