Де Росси рақибни юзига ургани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2017, 08:41
«Рома» ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси «Женоа»га қарши ўйинда (1:1) спортчиларга хос бўлмаган ҳаракати учун дисквалификация қилди.

34 ёшли футболчи 2та учрашувга дисквалификация қилинди ҳамда СПАЛ ва «Кьево» билан ўйинларни ўтказиб юборади.

69-дақиқада де Росси бурчак тўпи амалга оширилаётган вақтда «Женоа» футболчиси Жанлука Лападуланинг юзига урди ва майдонга йиқилиб тушди.

Рим клуби сардори қизил карточка олди, Лападула эса белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›