Де Росси Италия терма жамоасига ёрдам бера олмайди

Aslanov Jasurbek
2 окт 2017, 22:56
“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги Македония ва Албанияга қарши кечадиган учрашувларда Италия терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Бунга Де Россининг тиззасидан олган жароҳати сабаб бўлмоқда. Македония билан ўйин 6, Албанияга қарши учрашув 9 октябрь куни бўлиб ўтади. Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ярим ҳимоячининг фақат Македонияга қарши ўйинни ўтказиб юборишига умид билдирмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, Де Росси терма жамоа машғулот лагерини тарк этишга улгурган. Саралаш баҳслари якунланишига икки тур қолган бир пайтда италияликлар гуруҳ пешқадами Испаниядан 3 очкога ортда қолишяпти. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›