Де Лигт "Ювентус" билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
7 июл 2019, 10:42
"Аякс" ҳимоячиси Маттейс Де Лигт "Ювентус" билан шартнома борасида келишиб олди.

"Sky Sport Italia" хабарига кўра, 19 ёшли футболчи "кекса синьора" бош мураббийи Маурицио Сарри билан гаплашиб олган. Италиялик мутахассис эса ўзаро суҳбатда Де Лигтни "Ювентус" билан шартнома имзолашга кўндирган. Голландияликнинг трансфер нархи 85 миллион евро бўлиши мумкин.

Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассистга эришган.


Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia