Де Лигт қачон сафга қайтади? Нидерландия ТЖ устози жавоб берди

Eldor Akmurzayev
12 июн 2021, 19:45
Евро-2020 илк тури доирасида Нидерландия термаси эртага Украинага қарши баҳс олиб боради.

Бош мураббий Франк де Бур матбуот анжумани вақтида жароҳат олган ҳимоячи Маттейс Де Лигтнинг ҳолати бўйича маълумот берди.

“Маттейс Украинага қарши ўйинда иштирок эта олмаса керак. Агар вазият шуни талаб қилганда, биз таваккал қилган бўлардик, аммо ҳозирча бундан маъно йўқ. У қачон қайтади? Ўйлашимча, иккинчи ўйинга аниқ бўлса керак”, дейди Де Бур.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NU