Де Бур - ван Дейк ҳақида: "У менинг режаларимга кирмаяпти"

Mirjalol Normatov
23 мар 2021, 22:15
Нидерландия термаси бош мураббийи Франк де Бур ҳимоячи Виржил ван Дейкнинг миллий жамоа таркибига қайтарилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Термага қайтиши учун унда атиги 8 ҳафта қолди. Бу муддат етарлими, билмайман.

У билан гаплашиб кўрдим, майдонда шуғулланишни бошлабди. Бироқ ҳолат оғирлашиб кетиши мумкин. Виржил ушбу мавсумда бошқа ўйинларда қатнашмаслиги аниқ. Шу боисдан у эътиборини келаси мавсумга қаратиши керак.

У тўғри йўлда эканлигидан хурсандман. Барчаси унинг хоҳиш истакларига боғлиқ.

У қайси жамоа таркибида ўйнашидан қатъи назар, ҳозирда менинг режаларимда эмас. Агарда жароҳатидан фориғ бўлса, жуда яхши иш бўларди. Бироқ унга босим беришни истамайман. Барчаси унинг ўзига боғлиқ", - деди де Бур.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal