

19 ёшли футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврога тенг бўлади, деб хабар беради "La Gazzetta dello Sport". Шунингдек, туринликлар яна бир қанча бонусларни ҳам ваъда қилган.
Голландиялик бугун ёки эртага "Юве" қароргоҳига келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Шартномада унинг товон пули 150 миллион евро қилиб белгиланади.



