Де Брюйне Манчестер дербисини ўтказиб юборади
02 ноя 2018 16:59
Янгиликлар
Де Брюйне Манчестер дербисини ўтказиб юборади
"Фулхэм"га қарши Англия лига Кубогининг 4-босқич учрашувида (2:0) жароҳат олган "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне бир ой майдонга туша олмайди.
Маълумотларга кўра, чуқурлаштирилган тиббий текширувдан сўнг жароҳат жиддийлик аниқ бўлди, шу сабабли 27 ёшли футболчи узоқ муддатга сафдан чиқди.
Бельгиялик футболчи Лондон клуби ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менсага қарши курашда чап тиззасини шикастлаб олди. Шундай қилиб, хавбек "Манчестер Юнайтед", "Саутгемптон", "Шахтёр", "Вест Хэм", "Лион" ва "Борнмут" билан бўладиган баҳсларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне бир неча кун олдин оғир жароҳатдан қутилиб, сафга қайтган эди.
Фикрлар