Де Брюйне: "Биз Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмадик, аммо ўйинимиз билан фахрланишимиз мумкин"

Sherzod Nurmatov
19 окт 2022, 18:11
Кевин де Брюйне "Манчестер Сити" мавсумнинг энг яхши жамоаси деб топилгани ҳақида гапирди.

Соврин шу ҳафта "Олтин тўп"ни топшириш маросимида Англия клуби вакилларига топширилди.

"Саккиз йилдан бери шу ердаман. Мен одамларни хурсанд қиладиган ўйин фалсафасини тажриба қилиб кўраётган оилага келгандим.

Биз муносиб тарзда ўйнашни хоҳлаймиз, зеро ёшлар ҳам худди шундай ўйнашни исташсин.

Биз кўп нарсаларни ютдик, бу ажойиб эди. Ҳа, биз Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмадик, аммо кўрсатаётган ўйинимиз билан фахрланишимиз мумкин", – деди "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com