UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи Янгиликлар

DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи

Теглар :  Лига 1
Cтриминг хизмати февраль ойида Франция Профессионал Футбол Лигаси (LFP) билан келишмовчилик туфайли ойлик тўловни кечиктирган.

DAZN 35 миллион еврони кечиктириб тўлаган, чунки LFP қароқчиликка қарши курашиш учун маблағ ажратмаяпти, шунингдек, баъзи клублар контент яратишда иштирок этишга тайёр эмас.  

DAZN 68 миллион аҳолига эга Францияда атиги 500 минг обуначи тўплаганидан хавотирда. Зарар кўрмаслик учун эса, тахминан, 1,5 миллион обуначи керак.  

Лига ва унинг асосий телекомпанияси воситачи ёрдамида музокаралар олиб бормоқда, лекин сезиларли натижа йўқ.  

Мавсум бошида DAZN таниқли ўйинчилар билан кўпроқ эксклюзив интервьюлар ва махсус суратга олиш жойларига кириш имконини берадиган режани тақдим этган эди. Бироқ стриминг бу режанинг етарли даражада амалга оширилмагани ва баъзи клублар ҳали ҳам уларга рухсат бермайётганини ҳис қилмоқда.  

Платформа Лига 1 билан келишувни шартларда кўзда тутилганидан (2025 йил декабридан) эртароқ бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.  

Лига медиа олдидаги мажбуриятларини бажаримаётган клубларга жазони кучайтириш ёки жарима жорий қилиш ғоясини илгари сурган, лекин бу DAZN’ни ёқмаган.  

Тинчлик билан ечим топиш имконияти мавжудлиги тахмин қилинмоқда ва DAZN LFP’га рақобатчи телекомпаниялар билан келажакдаги ҳамкорликни муҳокама қилишни тақиқловчи банддан воз кечиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика