

"Льорис мен учун - лиганинг энг яхши дарвозабони. Унга етарлича баҳо беришмаяпти. Негалигини билмайман. Балки гап унинг камтарлигидадир, лекин у фантастик посбон. Унинг ягона қизиқиши - футбол. Уго ўтган мавсумда ажойиб сейвлар амалга оширган ва ҳозир ҳам мўжизалар яратмоқда. Агар бизга қарши тезкор ҳужумчи ўйнаса у тозаловчи ролини бажара олади. Кимдир у билан беллаша олади деб ўйламайман, аммо футболда фикрлар турлича" - дейди Дайер.



