UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  2 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  11 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

Давронбек Каримов: Футболга бўлган қизиқиш “Норин”ни қайта тиклашга туртки берди” Янгиликлар

Давронбек Каримов: Футболга бўлган қизиқиш “Норин”ни қайта тиклашга туртки берди”

Теглар :  Норин
Ҳаққулободликлар келаси йил яна биринчи лигада иштирок эта бошлайди. Бу йил “Норин”ни қайта тиклаш ташаббуси тумандаги тадбиркор инсон Давронбек Каримовдан чиққан.

“Норин-текс” иг-эгирув корхонаси раҳбари футболнинг чинакам ишқибози бўлгани учун ҳам туманга катта футбол қайтишида амалий ёрдам бериб келмоқда. Фарғонада ўтган пулька баҳсларини қолдирмасдан кузатиб борган Давронбек Каримов жамоаси биринчи лигага йўлланмани қўлга киритгач, сайтимизга дастлабки интервьюсини берди.

- “Норин” жамоамиз биринчи лигага йўлланмани қўлга киритганидан ҳозир жуда мамнунман. Хурсандчилигим чексиз. Ниҳоят мақсадимизга эришдик – дея гап бошлади Давронбек Каримов.  

- Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш туфайли “Норин”ни қайта тиклашни мақсад қилгандик. Ўз вақтида Ҳаққулободда катта футбол бўлган. Аммо сўнгги 18 йилдан буён жамоа йўқ эди. Туманимиз ҳокими раҳнамолигида бу йил жамоа тузишга эришдик. “Норин-текс” корхонасининг ҳомийлигида “Норин” келаси йил ўзини ҳар жиҳатдан кўрсатади деган умиддаман.

- Ҳаққулободлик бўлган футбол кишилари – Рустам ака Ҳамидовни жамоа бошлиғи сифатида тайинлаганмиз. Бош мураббийликка эса собиқ футболчи Файзулло Аҳмедовни олиб келганмиз. Булар ўз вақтида “Норин”да ўйнашганини мухлислар яхши билса керак. Қисқа фурсат ичида курашчан жамоа тузилишида уларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.  


- “Норин” бу йил Наманган вилояти чемпионатида муносиб иштирок этиб, бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. Кўнглимиз тўлди. Пулькада ҳам йигитлар ишончни оқлади.

- Айни пайтга келиб жамоадаги шароитлар яхши томонга ўзгартириб борилмоқда. Стадонимиз яқинда таъмирдан чиқарилди. Футболчилар учун база муаммо эмас. Уларга “Норин-текс” корхонасидан махсус жой ажратилган. Босқичма-босқич ПФЛ талаблари бажарилади ва профессионаллик сари харакат қиламиз.

- Клубда молиявий шароитларни ўртача дейиш мумкин. Келаси йил ҳам чемпионатда муносиб иштирок этиш учун бу борада муаммо туғдирмасликка уринамиз. Шу кунгача йигитларни хизматлари учун муносиб тақдирлаб келдик. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Туманимиз ҳокими Аъзамжон Султонов ҳам бу борада бизни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Энг асосийси туманга катта футболни қайтариш билан бирга соғлом-турмуш тарзини ҳам кенг тадбиқ этишни ўйлаяпмиз.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика