UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  1 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  0 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  17 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  30 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18

Даврон Файзиев: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга тушамиз"

"Металлург" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб Даврон Файзиев иштирок этди.

"Бизда вазиятлардан фойдаланиш фоизи жуда ҳам тушиб кетган. Бугун ҳам жуда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо гол уришга келганида оқсадик. Ўзбекистонда Юрий Саркисян ва Рустам Мирсодиқовнинг хиссаси жуда катта. Биз ҳар бир ўйинга охирги жангга тушгандек тушамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз. "Локомотив"дан қабул қилинган йирик мағлубиятдан сўнг йигитлар ўзига келиб олишди ва иккита учрашувда ғолиб бўлишди. Ҳозирча мақсадга эришдик дея олмаймиз.

Қисқа танаффусдан унумли фойдаланишга уринамиз. "Металлург" кетма-кет ўйинларда ютқазмоқда. Шу боис бугун уларда ҳам ортга йўл йўқлигини билардик.

Биринчи гол урган жамоа устунликка эришарди. Ўтган йилги таркибдан 13 нафар футболчи йўқ. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда таркибга янги футболчиларни чақирдик, барчаси молияга бориб тақалади. Балки бугун "Металлург" бизни бироз менсимагандир, буни билмайман", - дейди Даврон Файзиев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика