UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  0 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  3 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  1 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  11 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  2

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Самарқанд вилояти янги ҳокими Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз"

«Динамо» - «Машъал» (2:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Муҳим ўйинда ишончли ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Айниқса, “Машъал” жамоасининг пешқадамлардан бири эканлигини инобатга олиб, ўйин оғир кечишини билардик. Қолаверса, “Машъал”нинг сўнгги йилларда Самарқанддан ғалаба билан қайтаётгани, хусусан мен келгунимга қадар йил бошида “Динамо”ни мағлуб этгани бу жамоанинг кучидан далолат эди. “Машъал” билан ўйинлардаги нохуш анъанага чек қўйганимиздан ҳам хурсандман.

“Ғолиблар муҳокама қилинмайди” деган гап бўлсада, бош мураббий сифатида жамоамни танқид қилишга ҳаққим бор. Бугун футболчиларнинг 15 кун давомида ўйин амалиётисиз қолганлиги билинди. Йигитлар майдонда бир-бирини ўзаро тушунишда қийналишди. Сабаби, чемпионат давом этаётган бир пайтда биз ўтган икки турда майдонга туша олмадик ва рақиб ҳам топа олмадик. Мени шу нарса хавотирга солганди.

Энг асосийси 3-даврани яхши кайфият ва муҳим ғалаба билан бошладик. Барчаси режамиз асосида кечмоқда. Йил бошида айтганимдек, охиригача курашишда давом этамиз. Олдимизда жуда муҳим ўйинлар бор. Мен йигитлар потенциалига, жамоамиз кучига ишонаман. Ишонмаганимда мен бу ерда ишламасдим. Таркибимизда келажаги порлоқ бўлган футболчилар талайгина. Қолаверса, жамоамизга раҳбарият томонидан ҳам яхши эътибор берилаётгани кучимизга куч қўшади.

Самарқанд вилояти янги ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимовни барчамиз футбол жонкуяри сифатида ҳам биламиз. “Динамо”нинг кейинги ўйинларида Эркинжон Оқбўтаевичнинг ташрифлари кутилаяпти экан, биз ҳам эътиборга яраша барча мухлисларимиз ва раҳбариятнинг ишончини оқлашга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика