UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  0 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  3 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  10 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  17 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради"

“Сўғдиёна”-“Шўртан” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

– Мен биринчи навбатда бугун стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз бугун кўрсатган ўйини учун узр сўрайман. Агар ўтган турдаги “Қизилқум” жамоаси билан бугунги ўйинни солиштирадиган бўлсак ер билан осмонча фарқа бор. Мен қўрққан нарса бугун содир бўлди. “Қизилқум” жамоаси устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин йигитларда ортиқча ишонч пайда бўлди ва мен буни рақибга нисбатан ҳурматсизлик деб биламан. “Шўртан” жамоаси бугун бизни маҳорат бобида енгди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, сўнгги сонияларгача кураш олиб бордик ва ортга қайтиш бўлмади. Биринчи бўлимда шогирдлари кўрсатмаларимни тўғри бажариб боришди. Иккинчи бўлимда эса, бунинг акси. Иккита стандарт вазият ва иккита гол. Бугунги ўйин қайси ҳатоларимиз устида иш олиб боришимизни кўрсатиб берди. Мағлубиятга мураббий жавоб беради. Балки ўйиндаги ўзгартиришларда ҳато қилгандирман. Футболда бир қоида бор: Ютган таркибга камдан кам ҳолатларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

– Бундан кейинги ҳар бир ўйинда биз оҳирги ўйиндек майдонга тушамиз ва оҳиригача кураш олиб борамаиз. Ўйлайманки қилаётган меҳнатларимиз албатта ўз самарасини беради.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика