UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  16 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади”

Ўзбекистон Лига Кубоги 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Сурхон” (5:0) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Янги турнир саналмиш Лига Кубогини ажойиб тарзда бошладик. Билишимча, янги турнир савияси янада оширилади. Бугун мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин ўтказдик. Якунда йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Энди келаси учрашувларга ҳам худди бугунгидек жиддий ҳозирлик кўришга ва шундай ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Лига Кубогидаги вазифамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мусобақада олдимизга қўйган мақсадимиз – Лига кубоги мусобақаси финалига қадар етиб бориш. Баъзи жамоалар балким кубок беллашувларидан кўра ички чемпионатда яхшироқ иштирок этишни кўзлар. Биз эса ўзимиз иштирок этадиган ҳар учала турнирда ҳам муносиб қатнашишга ва Самарқанд аҳлини хурсанд этишга бел боғлаганмиз.

Очиғини айтаман, бугун майдонга ўйин амалиёти камроқ бўлган таркибимизни туширгандим. Аммо бу таркибимиз ҳам кўрсатмаларни ажойиб тарзда бажариб, барча футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этди. Шахсан ўзим бош мураббий сифатида Суперлиганинг навбатдаги турлари, жумладан “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда қайси футболчиларни асосий таркибга киритиш борасида жиддий ва ёқимли бошоғриққа дуч келаман. Сабаби бугунги таркибимиз ҳам юқори даражада ўйин намойиш этди. Қўл остимдаги 27 нафар футболчи ҳам асосий таркибга муносиб бўлмоқда. Бугун йигитлар синовдан жуда яхши ўтишди.

Чиндан ҳам бундай йирик ҳисобли ғалабани кутмагандим. Икки жамоа ҳам захира таркибида ўйнади демаган бўлардим. Чунки, икки жамоада ҳам ўйинда асосий таркиб футболчилари ҳам тушишди. “Сурхон” таркибини оладиган бўлсак. Саломов, Станоевич, Бубанья, Омоновдан ташқари қолган футболчилар асосий таркибда тўп суриб келган йигитлар эди. Бугунги натижа кўрсатдики, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Йигитларимиз иштиёқидан жуда хурсандман. Аминманки, биз мана шундай шижоат ва иштиёқни сақлаб қолсак, кўзлаган мақсадларимизга ета оламиз. Чемпионат билан бирга, Ўзбекистон Лига кубоги ва Ўзбекистон Кубогида имконқадар марра чўққисигача етиб бориш.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика