UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  0 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  4 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  1 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  5 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  14 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  4 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  13 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  14 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  32

Даврон Файзиев: "Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони билан муҳим баҳсда майдонга тушади.

"Ўйин куни. Бугун икки мураббийнинг қандай режа қилаётгани жуда қизиқ. Чунки иккала жамоа ўзини фаворит деб билади. Саудия охирги жаҳон чемпионати қатнашчиси, аммо ундан кейин мураббийлар штаби алмашиб кетди. Саудиянинг ярим таркиби Осиё чемпионлар лигаси финали қатнашчилари. Лекин, улар тикланишга улгуришганмикин. Эрве Ренар ўртача жамоаларни саралашлардан ўтказиб мундиалга олиб борган. Бироқ бизнинг қитъа билан ҳали яқиндан таниш эмас, очко йўқотяпти.

Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала. Чунки Абрамов тактикаси аввал ҳам кўрганмизки, кучли рақиб қаршисида ўзгариб қолмаган. Тўп ўзимизда бўлиши керак. Ҳужум статистикамиз яхши бўлади, катта эхтимол. Ҳамма гап вазиятлардан фойдаланишда.

Баҳсли амплуа - ҳимоя. Шу жойида Абрамов сир бой бермаяпти. Фақат Тўхтахўжаев позицияси нисбатан аниқроқ. Қолганлар 100% эмас. Одил Аҳмедов фарзиндек универсал, мабодо ҳимояда тушиб қолса ҳам бошқа функциялари ўзида қолади, ёнган жойга боради. Майдон марказида ҳам вариантлар бор. Танлов осон эмас. Шукуров, Қодирқулов, Алибоев, Искандеров, иккала Одил. Бешта футболчи, учтасини танлаш керак. Энг муҳим бўғин, масъулият максимал даражада.

Ҳужум учлиги ўзгармаса керак, кимлигини биласиз.

Яхши томони, мухлислар яна стадионга қайтишяпти, бугун трибуналар тўлиши деярли аниқ. Фантастик атмосфера.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керак, жамоа ичида муҳит яхши. Ҳамжихатлик бор. Буям кўп нарсани ҳал қилади.

Ҳаммага омадли кун! Ҳаммамизга", - деб ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика