UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  2 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  18 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  9 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Даврон Файзиев: "АГМКга қарши ўйингача Сидоров ва Сидиқов сафга қайтади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "АГМКга қарши ўйингача Сидоров ва Сидиқов сафга қайтади"

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қўқон-1912" (0:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ҳаммага салом. Эртадан кейин Мустақиллик байрамимиз. Шу муносабат билан бутун элимизни байрам билан муборакбод этаман. Уларга соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик тилайман. 

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, 17-турни якунлаб бердик. Жамоа қўл остимдаги 4-ўйинида қатнашган бўлса, бугун биринчи таймда энг ёмон ўйинимизни ўтказдик, деб ўйлайман. Иккинчи таймда гувоҳи бўлганингиздек, ўйин жуда қизиқарли кечди. Ютишимиз ёки юқтазишимиз ҳам мумкин эди. Лекин дуранг адолатли натижа бўлди. Икки жамоада ҳам юз фоизлик имкониятлар юзага келганига қарамасдан, нуқта қўядиган футболчи топилмади. Икки жамоа ҳам бугун ютқазишни истамади ва ғалаба учун майдонга чиққани билиниб турди. 

Ўз йўлимизда юришда давом этамиз. Охирги ўйинларда ғалабага яқин кела туриб дуранг ўйнаяпмиз. Бу ким учундир қониқарли ва қониқарсиз. Мен учун бу қониқарсиз ҳолат. 

Камчиликларимиз кўзга кўринди. Клубимиз тез орада оёққа туриб кетади, деган умиддаман. 

- "Қўқон-1912"да жароҳат олган футболчиларнинг ўрни яққол сезилмоқда. Уларнинг ҳолати қандай? Танаффусдан кейин сафга қайтишадими?

- Икки ўйиндан бери асосий футболчиларимиз – Андрей Сидоров, Анвар Хожимирзаев, Жавоҳир Сидиқовсиз ўйнаяпмиз. Уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик, лекин барибир ўринлари сезилди. 9 сентябрь куни кечадиган АГМКга қарши ўйингача Сидоров ва Сидиқов сафга қайтади. Хожимирзаевга эса яна озроқ вақт керак, чунки шифокорларимиз яна 15 кун бор, дея хулосаларини билдиришди. 

- Ўзингиз таъкидлаганингиздек, "Қўқон-1912"ни умуман таниб бўлмади. Бунинг сабаби нимада?

- Тўғрисини айтсам, тайёргарлигимиз нотўғри бўлди. Муаммоларимиз ўзимизга яраша етарли эди. Аммо буни рўкач қилишни хоҳламайман. Йигитларда ички муаммомиз таъсири сезилди. Масалан, майдон томонлама қийналдик. Бундан ташқари, футболчилар тикланиш жараёнида қийинчиликка дуч келдик. Витаминизация ҳам йўқ эди, десам ҳам тўғри бўлади. Лекин бу баҳона эмас. Сиз айтганингиздек, бошқарувимдаги энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Буни тан олиш лозим. 

Иккинчи таймда ўйин анча тенглашди. Эътибор берган бўлсангиз, ўзгаришлар қилишга ҳам шошилмадик. Захирамизда ўйинни кучайтирадиган футболчилар кам эди. Биз кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишга ҳаракат қилдик. Ўз имкониятларимизни кутдик ва яратдик ҳам, бироқ фойдалана олмадик. 

- Охирги дақиқаларда жамоангиз очиқчасига дуранг учун ўйнагани билинди...

- Ҳозир ҳар бир очко биз учун олтинга тенг. Тўғри айтяпсиз, охирги 10 дақиқада 1 очко учун ҳаракат қилдик. Ўйин давомида ўзим ҳам буни йигитларга уқтирдим. 

Бугун ўйин олдидан футболчиларга дарвозани "қуруқ" сақлаш лозимлиги ва имконият юзага келтириб, албатта гол уришимизни айтгандим. Дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик, лекин гол ҳам ура олмадик. Охирги 10 дақиқада ҳеч иккиланмай дуранг учун ўйнадик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика