UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  0 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  5 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  25 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим»

«Сўғдиёна» — «Қўқон-1912″ (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.
— Бугунги кунга етказган Оллохга шукр айтаман. Бу кунни анчадан бери орзиқиб, жуда узоқ кутаётгандим. Бир жамоа билан уч марта ўйнаб уч марта ғалаба қозониш жуда қийин вазифа эди. Мен буни шогирдларимга ўйиндан олдин уқтирган эдим. Ҳозир ечиниш хонасида йигитларга раҳмат айтдим. Улар бугун оҳиригача кураш олиб боришди.

— 200-ғалаба остонасида турганимизни билардим. Йигитларга ҳам жиддий равишда тушунтиргандим. Ўйин давомида фикрни фақат ўйинга қаратиб, майдонда ,қулоқни ёпиб олиб гап сўзларга эътибор қилмай ҳаракат қилинглар деб. Минг шукрлар бўлсинки, бугун омад биз томонда бўлди.

— Ўйинда ҳисоб жуда йирик кўриниш ҳам олиши мумкин эди, агар йигитлар яратилган вазиятларни кўкка совурмаганларида…

-Иккинчи даврада имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда таркибимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

— Ёшларга кўпроқ имконият беришга ҳаракат қилаяпман. Ўтган ўйинларда Нодир Ибрагимов, Санжар Риҳсибоев, Дилмурод Икромовлар ёмон таасурот қолдиришмаганди. Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим. «Қўқон-1912″ билан бўлиб ўтган иккита ва «Олмалиқ» билан ўйинларда йигитлар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишганди.

— Биз ҳар бир ўйинга оҳирги ўйиндек жанговор руҳда чиқаяпмиз. Ҳозирча жамоани шу руҳда ушлаб турибмиз. Агар ҳозир бирон жойда озроқ емирилиш кетса, барча режаларимиз бузилади.

— Кейинги ўйинларда ҳам майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. «Бунёдкор» учрашадиган бўлдик. Бу сафар кубок ўйинида. Унгача эса бор эътиборимизни «Бухоро» билан бўладиган учрашувга қаратамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика