UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  3 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  13 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16

Даврон Файзиев: “Клубдаги вазият ҳақида гапиришга ожизман” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Клубдаги вазият ҳақида гапиришга ожизман”

Жиззахлик мураббий Даврон Файзиев ўз вилояти жамоасини ҳаминқадар шакллантиришга уринаётгани кўриниб турибди.

Аммо раҳбарият томонидан етарли эътибор берилмаётгани натижасида Файзиевга ҳам осон бўлмаяпти. Гарчи олдида бир нечта таклифлар турган бўлишига қарамай, “Сўғдиёна”да қолиб, холатни ижобий томонга ўзгаришидан умидвор бўлаётган мураббий билан сўнгги бор олий лигада жамоалар сони 16та бўлиши эълон  қилингач суҳбатлашгандик. Шунда Даврон Ориповичнинг хурсандчилиги чексиз эди. Янги мавсумга янги умидлар билан тайёргарлик кўришни режалаштираётганини яшириб ўтирмаганди ва имкониятдан муносиб равишда фойдаланиб қолишлари кераклигини жуда яхши хис этаётгани таъкидлаганди. 

Бугун Файзиев билан яна боғландик. Ўзаро салом-аликдан кейин, клубга оид саволлар билан мурожаат қилдим. Шунда мураббийнинг тушкун кайфиятда эканлигини билиш қийин эмасди. Клубдаги вазият ҳақида ҳозир гапиришга ожиз эканлигини билдириб. “Касалини яширсанг, иситмаси ошкор этар” деган иборани ҳам қўшимча қилди. Мураббийнинг айтишича, жамоа ҳануз футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган. 

Бундан ташқари “Сўғдиёна”нинг декабрь ойида йиғин ўтказмаслиги маълум бўлди. 3 январдан футболчиларни йиғиш режалаштирилмоқда. Табиийки бундан хабар топган ҳар қандай футболчи Жиззах жамоасига боришга иккиланиб қолиши турган гап. Чунки кимни ҳам моддий қийинчиликка дуч келган жамоага бориб ўйнагиси келади. Албатта бундай вазиятда мураббийга қийин кечади. Чунки у ўз жамоасида кўришни истаган футболчиларни таклиф этишда ҳижолат чекиши аниқ. 

Даврон Файзиев агарда клубда вазият ўзгармаса дўстона руҳда ҳайрлашиши ҳам мумкин. Буни мураббийнинг ўзи ҳам инкор этмади.  

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика