UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  0 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Даврон Файзиев: "Икки таймда икки хил ўйин кўрсатдик" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Икки таймда икки хил ўйин кўрсатдик"

«Олмалиқ» - «Сўғдиёна» учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари.

Игорь Шквирин, «Олмалиқ» бош мураббийи«Жамоам бу яна ирода кўрсатиб ғалаба қозонди. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи таймда ўтган ўйиндаги каби майдон марказида кўплаб хатолар кўзга ташланди. Қанот ярим ҳимояси ҳам деярли «ишламади». Иккинчи таймда ҳужумкорликни оширдик. Натижада, ўйин темпи ошиб, хатолар камайди ва керакли натижани қўлга киритдик. Жамоавий ўйинни шакллантириб олишимиз учун яна ишлашда давом этамиз. «Сўғдиёна» жамоаси ўйини манга ёқди. Даврон Файзиев яхши жамоа шакллантиряпти. Жамоа шу каби ҳаракатдан тўхтамаса, ўз олдига қўйган вазифани бажара олади».


Даврон Файзиев, «Сўғдиёна» бош мураббийи: «Бугун голларга бой мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Жамоамга келадиган бўлсак, икки таймда икки хил ўйин кўрсатдик. Эски касаллик меҳмонда ўз кучи ва маҳоратига бироз ишончсизлик бу ўйинда ҳам ўз таъсирини ўтказди. Тўғрироғи футболчиларда тажриба етишмаяпти. Захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтира олишмади. 19 март куни «Ғаллакор» жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказгандик. Ўша ўйинда асосий таркибдан 4 нафар футболчимиз жароҳат олди. 29 март куни ўз майдонимизда «Динамо»га қарши жиддий ўйин кутяпти. Шу боис, бугун уларни майдонга тушириб таваккал қилишни истамадим. Жароҳатларини янгилаб олишлари мумкин эди».

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика