Давид Вилья: “Асенсио Испания термаси асосий таркибида тўп тепишга лойиқ”

30 авг 2017, 00:37
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Давид Вилья “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ҳақида тўхталди.

“Асенсонинг ўйинларини ёқтириш учун унинг майдондаги ҳаракатларини бироз кузатишинг ўзи етарли. У Испания термаси асосий таркибига кириш учун қилиниши лозим бўлган ишдан ҳам кўпроқ маҳоратини намойиш этмоқда.

Сўнгги йилларда терма жамоанинг ишлари у даражада юришмади. Аммо бугунги кунда таркибга ажойиб футболчилар йиғилган. Ўйлайманки, бизда яқин келажакда яна буюк жамоа пайдо бўлади”, дейди Вилья.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›