UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  21 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  7 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12

Давид Трезеге: "Франция терма жамоасини бошқариш учун Зиданда тажриба етарли" Янгиликлар

Давид Трезеге: "Франция терма жамоасини бошқариш учун Зиданда тажриба етарли"

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге Зинедин Зиданнинг миллий жамоада ишлаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

- Франция терма жамоасидаги собиқ жамоадошингиз Зиданга четдан қараб нималарни ўйлайсиз, буюк футболчи буюк мураббийга айландими? Бу спортда камдан-кам холатларда юз беради.

- Ҳа, тўғри. Зиданнинг омади келди дейиш мумкин: У ҳаммаси ойдин бўлган вазиятга тушиб қолди. Биринчидан, "Реал" президенти билан яқин муносабатлар Зиданга жамоада ишлаш имкониятини берди.

Иккинчидан, клубдаги футболчиларнинг савияси юқори бўлишига қарамай, Зидан жамоага ўз ғоясини сингдира олди. Бенитесни ҳеч ким тушунмади, Зиданни эса тезда қабул қилишди. Шу сабабли жамоанинг даражаси ўсганидан ҳайрон бўлмадим.

- Зидан Чемипонлар лигасидаги кетма-кет учинчи ғалабадан сўнг жамоани ташлаб кетиши сизни ҳайрон қолдирмадими?

- Бу президент билан муҳокама қилиниб, узоқ ўйлаб қабул қилинган қарор.

- Бутун дунё шокка тушди.

- Бу нормал холат деб ўйлайман, чунки жамоа ютиб турганидан доимо шундай бўлишини истаб қоласиз. Одатда уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган мураббий клубдан кетмайди. Бироқ, тахминимча, Зидан ҳам бу борада ўйлаб қолган. 3та муваффақиятли мавсумдан сўнг "Реал" футболчиларини яна рухлантириш, жамоада ўзгаришлар кераклигини тушунган Зидан кетишга қарор қилди. Бироқ клуб эшиклари доимо у учун очиқ.

- Зиданни Франция терма жамоаси устози сифатида тасаввур қила оласизми?

- Нега энди йўқ? У шабҳасиз юқори савияли мураббий. Терма жамоани шуғуллантириш учун стратегияни аниқ тушуниш ва ўйланган ғояни тезда қўллаш қобилиятига эга бўлиш керак. Зиданда тажриба етарли деб ўйлайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика