

"ElDesmarque" хабарига кўра, футболчи жамоаси таркибида ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шу сабабли у жамоада қолишга тайёрлигини маълум қилган.
"Бу ерда яхши футбол ўйнашади, барча меҳнатсевар. "Сосьедад"да ҳам фаолиятимнинг муҳим бўлагини ўтказаман деб ўйламагандим. Бу жамоанинг ўйин услуби ҳам менга ёқади. Улар тўпни ушлаб туришда анчагина хотиржам", - деди Сильва.



