

Independent нашрининг маълумот беришича, Давид Сильва ушбу мавсум якунида "Сити"дан кейин МЛСда кейинги йилдан қатнашадиган "Интер Майами" жамоасида ўйнаши ойдинлашмоқда. Испаниялик хавбек Давид Бекхэм клубининг кейинги мавсумда ўйнайдиган футболчилар рўйҳатига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Сильва 2010 йилдан бери "шаҳарликлар" таркибида ўйнаб келмоқда.



