

Давид де Хеа ўйиндан олдин ўз фикрлари билан бўлишди.
“Ҳар қандай дарвозабон учун Месси билан учрашув — бу чақирув. Аммо мен ҳар доим майдонда энг яхши футболчилар бўлиши тарафдориман. Испания терма жамоаси ҳозир йўлда. Жамоамизда тажриба ва ёшларни бирлаштирган яхшигина таркиб бор. Буларнинг барчаси ўйинимизга яхши таъсир кўрсатади. Умид қиламанки, яхши ўйин кўрсатган ҳолда Жаҳон чемпионатида иштирок этамиз”, — дейди дарвозабон.



