UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  0 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  1 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  9 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  1 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  0 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  19 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  5

Дастлабки жиддий ўйин Янгиликлар

Дастлабки жиддий ўйин

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мураббийлар штабининг ишига хулоса берадиган дастлабки учрашув.

Хавфсираётган нуқта: Марказий ҳимоя.

Кўнгил тўқ нуқтамиз: Қанот ва ҳужум.

Доим барқарор ва танлов кенг нуқта: Ярим ҳимоя.

Ўйин аҳамият жиҳатдан Саудия Арабистони учун нисбатан муҳимроқ ва бу рақибга қўшимча босим беради. Айнан шундан ва уйдаги “деворларимиз” — мухлислар кўмагидан максимал фойдаланиш лозим.

Бугунги ғалаба гуруҳдаги вазиятни биз учун кескин юмшатади.

Рақибда ўйин сифати Осиё Кубогига нисбатан тушган. Бизда эса аксинча, ўсиш кузатилган.

Саудиянинг мудофаа чизиғида муаммолар етарли. Биз эса фақат қанот орқали ҳужумни кескинлаштиряпмиз. Агарда рақиб бу “нуқтамиз”ни зарарсизлантирса, унда марказ орқали йўл излашга тўғри келади. Марказдан ҳужум ташкил этишда эса ҳозирча мақтана олмаймиз.

Саудия Арабистони терма жамоасини ютишга бўлган иммунитет аввалдан шаклланган ва бу жамоани қандай ютишни биламиз. Шу боисдан ҳам ортиқча ҳавотир йўқ.

Ҳаво совуқ, лекин Ўзбекистон термасига далда бўлиш ва миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионни тўлдириш лозим.

Олға ва омад, Ўзбекистон!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика