UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  1 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  1 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  2 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   0 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  3 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  14

Дания устози: "Англиянинг кучсиз нуқталари йўқ, лекин биз уларни енгишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Дания устози: "Англиянинг кучсиз нуқталари йўқ, лекин биз уларни енгишга ҳаракат қиламиз"

Дания терма жамоаси бош мураббийи Каспер Юлманд Евро-2020 ярим финали доирасида "Уэмбли"даги Англияга қарши тўқнашувдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

"Биз шунчаки ташаббусни рақибга бериб қўймоқчи ва ўз услубимиздан воз кечмоқчи эмасмиз. Қўлдан келганча фаолроқ ҳаракат қилишга ва қизиқарли футбол намойиш қилишга уринамиз.

Шу ўринда, инглизлар ҳам шу ишни бажаришга уринишини тушуниб турибмиз. Рақиб ҳам ўйинга бор диққат-эътиборини жамлаган ҳолда етиб келади. Шундай экан бу устунлик учун, рақибдан бир қадам олдинда бўлиш учун курашга айланади.

Англиянинг кучсиз нуқталари йўқдек. Барчасини кичик деталлар ҳал қилади, биз ўз устунликларимиздан фойдаланишимиз зарур. Улар етти учрашувда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади ва бу жамоанинг нечоғлик кучли эканлиги исботи. Барча режаларни очиб ташламаган ҳолда, биз Англияни мағлуб этиш имконини топамиз деган умиддиаман", – дейди Юлманд.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика