

"Бу шунчаки ажойиб! Мен йигитлар билан кўришишим биланоқ Уемблида тушган суратимизни кўрсатдим ва бу ерга яна қайтаётганимизни айтдим. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашидан ўзимни Даниядаги стадиондадек ҳис қилдим. Биз улардан шунчаки миннатдормиз. Бу ўйин идеал ўтмади, аммо ҳақиқий жанг ва сеҳрли дарвозабонимиз сабаб биз ғалаба қилдик. Кучимиз деярли тамом бўлди, аммо "Евро" ярим финали бу жуда катта нарса", -дейди Каспер Юлманд.



