

"Ўйнамаганимда, завқ ололмайман. Икки йил мобайнида "Реал" клубида кўп нарсаларни ўргандим, лекин футболдан энди роҳатланяпман. Муҳим палла келаётганини билардим, миллий терма жамоа мураббийида мени Евро-2020 мусобақасига боришимга шубҳа қилаётганди. Чунки, ўйин амалиётига эга бўлмаганлар мусобақага бормайди. Шунинг учун, ижарада тўп тепиш яхши қарор бўлди. Эмерининг менга бўлган ишончи билан Европа чемпионатида терма жамоа таркибидан жой олиш учун яхши имкониятлар бўлади. Ҳеч қачон "Реал"дан кетиш ҳақида ўйламаганман. Мақсадим – у ерда муваффақиятга эришиш. Орзуимни амалга ошириш учун курашаман", – дейди Себальос.



