Дани Алвес: “Хавининг “Барселона”дан кетишига ишона олмайман, ахир у клуб тимсоли"

Narzulla Saydullayev
18 июн 2014, 13:05
“Барселона” клуби ҳимоячиси Дани Алвес Хави Қатарнинг “Ал-Араби” клубига ўтиши ҳақидага хабарларга ўз фикрини билдирди.
Каталонияликлар устози Луис Энрике жамоадан кетишини унга айтмаган бўлсада, Алвеснинг ўзи “ПСЖ”дан таклиф кутмоқда.

“Хави жамоадан кетади дейишганда, ҳазил деб ўйлагандим. Бу сўзлар ростлигига ишонмагандим. Агар клуб тимсоли Хави “Барселона”ни тарк этса, жамоадан ҳар қандай футболчи кетиши мумкин. Бу мен учун шок маълумот ва ҳозиргача бу хабарни хазм қила олмаяпман.Йўқ, мен бунга ишонмайман. Хави “Барселона”дан шунчаки кетиши мумкин эмас” – дейди футболчи “АS”га.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com