Дани Алвес: Неймар йўқлиги учун йиғлаш фойдасиз, буни қабул қилиш лозим
6 мар 2018, 08:10
ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес “Реал Мадрид”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
“Неймар каби ўйинчи йўқлигини сезмаслик мумкин эмас. Аммо йиғлаш бефойда — буни қабул қилиш лозим. Мен деярли ҳар куни у билан гаплашаман. У менга турнирнинг ҳал қилувчи босқичида яна бирлашишимизни айтди”, — дейди Алвес.