Дани Алвес: "Маош олмасам ҳам, ҳар қандай ҳолатда "Барселона"га қайтишни хоҳлардим"

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2021, 19:47
Ҳимоячи Дани Алвес "Барселона"га қайтиш қарори ҳақида гапирди.

"Менинг трансферим жуда қизиқарли бўлди. Мен клуб президенти билан гаплашдим ҳамда улар менга маош бермаса ҳам, жамоага ёрдам бериш учун қайтиб келишни жуда хоҳлардим.

Мен қатъиятли эдим. Охир-оқибат, жамоа президенти қарорни Хави қабул қилишини айтди.

Шунда мен Хавини клубга қайтаётганини англадим ва бу имкониятларимни оширди, чунки у мени яқиндан танирди. У менга қўнғироқ қилганида, унга доимо ёрдам беришга тайёр эканлигимни эслатдим.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳатто текинга ўйнашим керак бўлса ҳам, "Барселона"га қайтишни хоҳлардим", - дейди Алвес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport