UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Устоз-шогирд АПЛда ой мураббийи бўлишга номзод  0 10:44"Нефтчи": Йўлдошев жамоамизга эркин агент сифатида текинга олинди  5 10:17Трансфермаркет «Нефтчи» Иброҳимҳалил Йўлдошевни қанчага сотиб олганини эълон қилди  11 09:45«Ал Насср» АПЛнинг яна бир футболчисига 64 миллион евро таклиф қилди  2 09:13Sofascore. Навбатдаги голини урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 08:40ПСЖ футболчисини 50 миллион еврога сотиб юборди  1 08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  28 03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  26 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  2 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  1 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади? Янгиликлар

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади?

Хорватиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган “Dalmatinko cup” халқаро мусобақаси якунига етди.

“Бунёдкор”нинг учта ёш тоифасидаги жамоалари иштирок этган мусобақа клуб тарбияланувчилари катта мактаб вазифасини ўтаб берди, дейиш мумкин. Зеро, Хорватия ва Европанинг бошқа номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган “қалдирғочлар” европалик тенгқурларидан ҳеч бир жабҳада ортда эмаслигини кўрсата олди. "Бунёдкор"нинг учта жамоаси ҳам гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл олгани сўзимизга исбот бўлади. Гарчи клубнинг икки жамоаси чорак финалда курашни тўхтатган бўлса-да, ўйинда мағлуб бўлгани йўқ. Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2008” маҳаллий “Приморац”га қарши баҳсда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Мезбонлар икки марта вакилларимизни қувиб етишга мажбур бўлишди. Пенальтилар сериясида омад майдон эгаларига кулиб боқди. Пенальтилар серияси лоторея эканлиги футбол жамоатчилигига сир эмас.

Кеча клубнинг яна бир жамоаси чорак финалда курашни тўхтатганидан хабарингиз бор. Алишер Иброҳимов бошчилигидаги “Бунёдкор-2009” Хорватиянинг ўша машҳур “Динамо Загреб” жамоаси тарбияланувчиларига қарши саф тортди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Айтиш керакки, Алишер Иброҳимов шогирдлари номдор рақиб сафидаги тенгдошларидан ўйин борасида устун бўлса бўлдики, кучсиз кўрингани йўқ. Шунчаки, бу баҳсда ҳам лоторея ўйин тақдирини ҳал қилди. Пенальтилар сериясида ҳам кураш кескин кечганини ҳисобдан билиш мумкин – 8:7.

Чорак финалга қадар ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган Ғулом Ҳалимтоев устозлигидаги “Бунёдкор-2011”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини фақат олқишлаш мумкин. Финалгача етиб келган ёш “қалдирғочлар” ҳал қилувчи баҳсда йирик ҳисобда ютқазган бўлса-да, бу тарбияланувчиларнинг кучсизлигидан эмас, балки бир кунда юқори босимда учта ўйин ўтказиш оғирлик қилгани билан боғлиқ. Ҳам руҳий ҳам жисмоний чарчоқ финалда панд берди. 

Умумий маънода “қалдирғочлар”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини ҳар томонлама ижобий баҳолай оламиз. Болалар футболи ҳар томонлама ривожланган Хорватия майдонларида “йўқолиб” қолмаган клуб тарбияланувчилари “Бунёдкор” келажаги ишончли қўлларда эканлигидан дарак беради!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика