UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливан билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:28U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 (матнли трансляция)  27 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  1 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  4 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  13 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  5 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади" Янгиликлар

Далер Шарипов: "Ўзбекистонлик олимпиячилар совринли ўрин учун кураша олишади"

"Металлург" жамоасининг тожикистонлик иқтидорли футболчиси Далер Шарипов Суперлига биринчи давраси ва ундан олган таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

- Далер, биринчи давра якунланди. Бекобод жамоаси ҳозирда турнир жадвалининг сўнгги ўрнида ва Кубок баҳсларини ҳам эрта тарк этди. Ғалабалар учун нима етишмаяпти?

- Тўғри, биринчи давра жамоамиз учун омадсиз ўтди, кўплаб ўйинларда ғалаба қозониш имкони бўлди, лекин омадсизлик сабаб ғалабани қўлдан бой бердик. Биз футболчилар хар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Кубокда ҳам кучлар тенг кечган учрашувда пенальтилар сериясида "Сурхон" клубига имкониятни бой бердик.



- Жамоа лидерларидан бири Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқ вақтлик жароҳатдан қайтиб, иккинчи даврада майдонга тушиши жамоага қулайлик яратадими ? 

- Албатта, Забиҳилло Ўринбоев жамоамиз етакчиси. Иккинчи даврада унинг майдонга қайтиши ҳужум чизиғимизда рақобатни оширади. Насиб қилса, жамоани бугунги оғир вазиятдан олиб чиқиб кетамиз.



- Тенгдошларингиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакилларининг Олимпиада ўйинларидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ?

- Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кучли футболчилар ва яхши мураббийлар штабига эга. Нафақат мен, балки бутун марказий Осиё давлатлари Ўзбекистонга мухлислик қилади. Айтиб ўтганимдек, бу футболчилар Олимпиадада яхши иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишига, шунингдек, чемпион бўлишига ҳам ишонаман.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика