Дайч: "Бёрнли" 130 млн турадиган жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатди"
06 янв 2015 09:18
Янгиликлар
Дайч: "Бёрнли" 130 млн турадиган жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатди"
"Бёрнли" бош мураббийи Шон Дайч 1:1 ҳисобида якунланган "Тоттенхэм"га қарши Англия Кубоги учинчи босқич учрашувидан сўнг, баҳс томошабоп бўлмаганини таъкидлади.
"Ўйин зерикарли бўлди, голли имкониятлар кам яратилди. Рақибимиз олдинги учрашувларига қараганда 7 нафар футболчисини алмаштирди ва барибир бу таркибнинг баҳоси ҳам жуда катта - 130 млн. Биз бу баҳсда ўзимизга керакли натижага эришиш учун қўлимиздан келган барчасини амалга оширдик.
Энг қувонарлиси - Вокуснинг голидир. Сэм ўзини тиклаб олиши керак ва бу кичик хурсандчилик унинг фойдасига ишлайди деб ўйлайман" - дейди Дайч.
Фикрлар