UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  0 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  5 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   3 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  12 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  48 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

ЦСКАдан трансфер тақиқи қачон олинади? "Sila Lawyers" ҳуқуқшуноси жавоб берди Янгиликлар

ЦСКАдан трансфер тақиқи қачон олинади? "Sila Lawyers" ҳуқуқшуноси жавоб берди

"Sila Lawyers" ҳуқуқшуноси Сергей Лисенко ФИФАнинг ЦСКАга 2 йил давомида трансфер тақиқи қўйганлиги борасидаги ҳолатга изоҳ бериб ўтди.

"ФИФА сайти маълумотига кўра, ЦСКА клубига 2024 йилнинг 14 ноябридан трансферлар тақиқи қўйилди. ФИФА Регламентига қарайдиган бўлсак, бу футболчининг жамоа таркибига қўшиб олиниши ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишини тақиқлайди ва жамоа футболчиларининг ЦСКА ПФКдан кетиб, бошқа жамоага ўтишига тўсқинлик қилмайди. Бошқача сўз билан айтганда, футболчиларнинг ва Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдан кетишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Фақатгина икки клуб келиша олиши ва бунга футболчи рози бўлса кифоя.

Лекин ЦСКАнинг бундай йўл тутиши жуда қийин, чунки клуб кетадиган футболчининг ўрнини тўлдира олмайди ва янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.

ЦСКАнинг алоқалар бўйича директори Кирилл Брейдонинг маълумотига кўра, клубнинг "Херенвен" билан қарздорлиги бўйича баҳс кетган. Қарзни эса уч томонлама шартномага кўра, ЦСКАдан Никола Влашични сотиб олган "Вест Хэм" тўлаши керак бўлган.

Табиийки, ФИФА қарорига кўра "Херенвен"га тўлаб берилган тақдирда ЦСКАдан ушбу тақиқ олиб ташланади. Бунинг учун "Вест Хэм" клуби ЦСКА олдидаги қарзини бартараф қилиши керак бўлади", - деди "Sila Lawyers" ҳуқуқшуноси Сергей Лисенко.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика