UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  1 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  9 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  5 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5

ЦСКА бош мураббийи “Андижон”га қарши ўйин, Аббос Файзуллаев ва Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирок ҳақида гапирди Янгиликлар

ЦСКА бош мураббийи “Андижон”га қарши ўйин, Аббос Файзуллаев ва Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирок ҳақида гапирди

ЦСКА – “Андижон” (2:0) ўртасидаги учрашувдан кейин “армиячилар” бош мураббийи Владимир Федотов “Андижон” матбуот хизмати учун бироз вақт ажратди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Владимир Валентинович, аввало бизга ўйиндан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

Бугунги учрашувдан таассуротларим яхши. Биз тажовузкор рақибга қарши ўйнадик. Якка курашларга бой беллашув бўлди, деб ўйлайман. “Нагрузка”га асосланган ўйин кечди. Қайсидир вазиятларда имкониятларимиз яхши бўлди, голлар ҳам урдик. Ўйинимизга яна нимадир етишмади. Масалан, бир қанча вазиятларда бизга аниқлик етишмаганини айтишим мумкин. Ўйиннинг темпи ва унинг даражаси юқори кечди. Анталиядаги биринчи учрашувимизда яхши спарринг-рақиб билан майдонга тушдик.

Жамоангиз илк бор “Андижон” клубига қарши ўйнади. Умумий маънода оладиган бўлсак, “Андижон” ҳақида нима дея оласиз?

Адашмасам, бунгача улар битта ўйинда ўйнашганди ва биз буни томоша қилишга эришдик. Кўриниб турибдики, уларда ҳам дастлабки хориж йиғини ташкил қилинган. Албатта, жамоани яхши ҳаракат қилаётгани сезилиб турибди. Бундай йиғинларда ҳамма жамоа ҳар хил ҳолатда бўлади. Турли хил футболчиларни кўрикдан ўтказишади. Ҳозир бизда ҳам, уларда ҳам худди шундай жараён давом этмоқда. Ҳар ҳил “нагрузкалар” ва тайёргарлик жараёнларида турли хил ҳолатлар бўлади. “Андижон” учун ҳам, биз учун ҳам яхши ўйин кечди, деб ўйлайман.

ЦСКА футболчиси Аббос Файзуллаев ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси билан Қатардаги Осиё Кубогида қатнашяпти ва голлар уряпти. Табиийки, уни синчковлик билан кузатиб бораётгандирсиз…

Албатта, Файзуллаевни кузатяпмиз. Шубҳасиз, Аббосга ва Ўзбекистонга мухлислик қиляпмиз. У ерда бизнинг ўйинчимиз тўп суряпти. Шунинг учун Осиё Кубогидаги фаолиятига беэътибор эмасмиз. Файзуллаев қандай ўйнаётганини барчамиз кўряпмиз ва бундан хурсанд бўляпмиз. У барчани ўзига қаратмоқда. Бутун мамлакатининг олқишига ҳам сазовор бўляпти. Аббосга яна шундай ҳаракат қилишини, маҳоратини кўрсатиб, янада сифатли ўйнаб, голлар уришини хоҳлаб қоламиз. Кейинги учрашувларда фақат ғалабалар тилаймиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика