ЦСКА афсонаси Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди
19 сен 2024 11:00
Янгиликлар
ЦСКА афсонаси Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди
"Аббос ЦСКА билан мавсум олди машғулотларини тўлиқ ўтказмади. У бор эътиборини олимпия ўйинларига қаратганди. У аввалги мавсумдаги даражасига чиқмади.У ёш ва унинг бу даврдаги ҳаракатларида доим кўтарилиш ва пастлаш бўлади. У яна аввалги спорт формасига қайтади.
Менимча, Аббос мавсумнинг қолган қисмида аввалги спорт формасига қайтади ва биз билан Аббоснинг ўйинларини кўрсатади. Унинг футбол билими анча кучли. Агар жисмоний ҳолатида муаммо бўлмаса, Аббос ҳали анча кучаяди", - деди Алдонин.
Маълумот учун, Евгений Алдонин мосвакликлар сафида 2003-2014 йиллар оралиғида ҳаракат қилган. У шу вақт орасида ЦСКА сафида 315 та учрашувда майдонга тушган. У жамоа билан икки карра Россия чемпионлигини, беш карра Россия кубогини қўлга киритган. Шунингдек, у жамоа сафида Европа лигаси ғолиблигини ҳам қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар