UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912" "Насаф" билан ўйинда ўз майдонида илк бор очко йўқотди  97 20:51Coca Cola Суперлигаси. "Машъал" 10 йиллик танаффусдан сўнг "Локомотив"ни мағлуб этди  19 20:45КАРИКАТУРА. Клопп Гвардиоланинг рекордини янгилай оладими?  1 20:30Зидан Бэйлнинг трибунадаги "қилиқлар"ига муносабат билдирди  6 20:10Азар автомобиллар коллекциясига ярим миллион евролик Lamborghini'ни қўшиб қўйди  10 19:45“Аталанта”нинг етакчи футболчиларидан бири сузиш ҳавзаси четида сирғалиб кетиб, бошидан жароҳатланди  0 19:30“Барселона” Коутиньони АПЛнинг 2 жамоасига таклиф қилди  1 19:18Моуринью Клоппдан фарқли равишда “Ман Сити”дан тақиқ олиб ташланишини “шармандалик”, дея баҳолади  23 18:49Карикатура: Ферги ва Оле даври  3 18:25Клопп "Сити"дан тақиқ олиниши ҳақида: "Мен мамнунман. Агар уларда келаси мавсумда 10-12та ўйин кам бўлганида, АПЛ жамоаларида умуман имкон қолмасди"  7 18:00"Ницца" "Севилья" билан Лопеш борасида музокараларни бошлади  0 17:53Санжар Рашидов ва Шароф Муҳитдиновни табриклаймиз  2 17:30Бразилиялик футболчи "Наполи"дан кетмоқчи  0 17:05Карикатура: "Реал" "Гранада"ни мағлуб этди ва Ла Лига чемпионлигига анча яқинлашиб олди  0 16:43"Барселона" келаси мавсум учун либосларини намойиш этди  14

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Наманганда ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Наманганда ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон чемпионатига асос солинганидан буён унда узлуксиз иштирок этиб келаётган иккита клуб ўртасидаги баҳс кўплаб футбол мухлислари қизиқишларига сабаб бўлди. Буни учрашувга ташриф буюрган мухлислар сонидан ҳам билиш қийин эмас, жами 17500 нафардан зиёд мухлис бугунги учрашувга ташриф буюрди, стадиондаги муҳит аъло даражада эди.

Учрашувдан олдин эстрада санъаткорлари иштирокида куй-қўшиқлар, мусиқали чиқишлар намойиш этилди.

Беллашув илк дақиқаларданоқ шиддатли руҳда бошланди. Ўйин бошланди. Биринчи бўлимнинг 10-дақиқадаёқ мезбонларда учрашувда ҳисобни очиш учун қулай имконият юзага келди. Бироқ бу вазиятда "Навбаҳор"нинг легионер футболчиси Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг тўпни меҳмонлар посбони Элдорбек Суюнов қайтаришга эришди. Шундан сўнг "Пахтакор" вакиллари қарши ҳужумга ўтишди. Достонбек Ҳамдамовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Марат Бикмаев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади, унинг зарбасини мезбонлар посбони Ўткир Юсупов юзи билан тўпни қайтарди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида "Пахтакор" вакиллари ўз жарима майдончаларига яқин бўлган нуқтада мезбонлар футболчиси Иван Соловьёвга нисбатан ўйин қоидасини бузишди ва учрашув бош ҳаками жарима зарбаси белгилади. Жарима зарбасини "Навбаҳор"нинг 10-рақамли футболчиси Азизбек Турғунбоев ижро этди, унинг зарбасини "Пахтакор" ҳимоячилари қайтариб қолдилар. Биринчи бўлим 27-дақиқасига келиб учрашувда ҳисоб очилди. "Навбаҳор"нинг 66-рақамли футболчиси Илхом Алижоновнинг ўз жарима майдони яқинида йўл қўйган хатосидан сўнг Достонбек Ҳамдамов аниқ зарба йўллаб, мезбонлар дарвозасини ишғол қилди- 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар ҳужумкорликни оширдилар, бироқ аксарият ҳужумлар "Пахтакор" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

Биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида меҳмонлар вакили Жалолиддин Машариповнинг "Навбаҳор" дарвозаси томон йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. Шу тариқа учрашувнинг биринчи бўлими меҳмонларнинг ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Иккинчи бўлим кутилганидек кескин курашларга бой тарзда ўтди.55-дақиқада "Пахтакор" вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди, бу вазиятда мезбонлар посбони Ўткир Юсупов тўпни эгаллаб олди. "Навбаҳор" жамоаси аъзолари иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, бироқ меҳмонлар ҳимояни мустаҳкамлаган ҳолда ташкил этилган ҳужумларни қайтариб қолишди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида яна Достонбек Ҳамдамовда мезбонлар дарвозасини ишғол этиш учун имконият юзага келганди. Игор Сергеевдан тўпни қабул қилиб олган Ҳамдамовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини мезбонлар ҳимоячиси қайтаришга эришди. Беллашувнинг 89-дақиқасида ҳисоб тенглашиши ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Бу вазиятда мезбонларнинг легионер футболчиси Иван Соловьевнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Учрашув шу тариқа "Пахтакор" жамоасининг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли бўлардики, бугунги учрашувда "Навбаҳор" жамоаси ҳимоясида камчиликлар бор эканлиги яққол кўриниб қолди.

Шу ўринда бугунги учрашувни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳдан туриб ёритиб борган сайтимиз вакилларига яратиб берилган шароит учун "Навбаҳор" матбуот хизматига миннатдорчилик билдирамиз.



“Навбаҳор” – “Пахтакор” 0:1
15 сентябрь 2019 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 17530 томошабин.
Ҳакамлар:
Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Бахтиёр Маметов
Гол: 
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан, Шаҳзод Шайманов, Амирбек Жўрабоев, Илҳом Алижонов (Азимжон Аҳмедов, 80), Азиз Ибрагимов (Абдулҳай Исмоилов, 46), Азизбек Турғунбоев, Иван Соловьёв, Александр Касьян (Шерзод Ҳакимов, 76)
Захира: Дилшод Ҳамроев, Хожиакбар Юнусов, Комилжон Тожиддинов, Ғиёс Комилов, Аюбхон Нўъмонов, Нодир Мавлонов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (с), Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Ҳусниддин Ғофуров, 84), Достонбек Ҳамдамов (Бобур Асқаров, 90+5), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев (Владимир Козак, 77).
Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Игорь Сергеев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Алижонов 28, Иван Соловьёв 29, Амирбек Жўрабоев 32, Мирзоҳид Ғофуров 37, Сардор Собирхўжаев 44, Абдулҳай Исмоилов 81, Ҳусниддин Ғофуров 90+4.

Бекзод Толибов, Наманган шаҳридан 




Навбаҳор

Суперлига. 19-тур

15/09/2019, 18:30

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Достонбек Ҳамдамов - 27'

45'
90'
29'  Иван Соловьёв
32'  Амирбек Жўрабоев
37'  Мирзоҳид Ғофуров
46'  Азиз Ибрагимов (Абдулҳай Исмоилов)
76'  Александр Касьян (Шерзод Ҳакимов)
80'  Илҳом Алижонов (Азим Аҳмедов)
81'  Абдулҳай Исмоилов
27'  Достонбек Ҳамдамов
28'  Хожиакбар Алижонов
44'  Сардор Собирхўжаев
77'  Марат Бикмаев (Владимир Козак)
84'  Сардор Собирхўжаев (Ҳусниддин Ғофуров)
90'  Ҳусниддин Ғофуров
90'  Достонбек Ҳамдамов (Бобур Асқаров)





Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг