UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  0 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  1 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  3 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  6 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  4 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  7 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  6 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0

Coca Cola Суперлигаси. 26-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 26-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 26-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов якунланган турда "Насаф" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қаршиларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Илёсов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 26-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Жарима майдони ташқарисидан чамаси 20 метрлардан гол урди. Шу тариқа Қувондиқ Рўзиевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




Бу турда АГМК ўз майдонида лигада қолиш учун курашган "Бухоро"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс давомида Ҳусниддин Ғофуров жуда ҳам фаол бўлди ва гол уришга эришди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Ҳусниддин Ғофуров 26-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Чемпионатнинг сўнгги турида "Машъал" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида зафар қучган. Баҳс давомида муборакликлар яна гол уришлари мумкин эди, бироқ пенальтидан унумли фойдаланилмади. Дилявер Ваниев Championat.asia талқинига кўра 26-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика